
Веналарнинг варикозли кенгайиши унчалик ҳам мавсумий патология эмас. Ёзги жазирама қон томирларининг тонусини пасайтирган ҳолда, уларнинг ҳолатига таъсир қилади. Қанчалик иссиқ бўлса, вена тизимига тушадиган оғирлик шунчалик кўп бўлади. Ва натижада - оёқлар варикозининг кучайиши, шишнинг катталашиши кузатилади.
Ёзда варикоз кучайишининг сабаблари ва аломатлари
Ҳавонинг ҳарорати қанчалик баланд бўлса, веналар шунчалик кенгаяди. Натижада, қоннинг оёқлардан юракка қараб оқишининг секинлашиши кузатилади. Йилнинг иссиқ мавсумида суюқлик йўқотилиши муаммони чуқурлаштиради. Қон қуюқлашади, шундоғам ингичка веналарда қон ҳаракати сустлашади ва ҳаддан зиёд тўпланиши юзага келади.
Айнан ёзда, иссиқ ҳавода варикоз қўшимча асоратларни ривожланишига имкон беради. Агар варикоз дастлабки босқичда даволанмаса, у ҳолда касаллик ривожлана бошлайди ва тромбофлебит ва трофик яралар каби жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.
Дастлабки аломатларга эътибор бериш муҳим: иш куни тугашига оёқларда оғирлик пайдо бўлиши, оёқларда қон томирлари «тўрлари» ва «ўргимчаклари», қичишиш, шиш, кичик қон қуйилишлар.
Варикоз касаллигини даволаш
Юқорида санаб ўтилган аломатлардан бирортаси пайдо бўлса, яхшиси шифокорга мурожаат қилиш керак. Веналарни ичкаридан даволаш учун мутахассислар венотоникларни, шу жумладан Детралексни тавсия қиладилар [1]. Детралекс таркибига ўсимликлардан олинадиган 5 флавоноид киради. Улар кенг қамровли таъсирни таъминлайди [2,3].
Мазкур препарат варикоз касаллигининг барча босқичларида унинг асоратларига қарши курашиш имконини беради [1, 4]. У томирларга уйғун ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Қандай қилиб ёзда варикоз ривожланишининг олдини олиш мумкин?

- Қон айланишини яхшилаш ва тана ҳароратини меъёрида сақлаш учун сув ичиш режимига риоя қилинг.
- Қулай пойабзал танланг. Бу, айниқса, баланд пошнали пойабзалларни яхши кўрадиган аёлларга таалуқли.
- Оёқлар учун машқларни бажаринг. Иш кунидан кейин оёқларни кўтариб дам олиш фойдалидир.
- Овқатланишга эътибор беринг. Кўпроқ сув, мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг.
- Терингизни совутиб олинг. Шу тарзда ўз веналарингиз тонусини сақлаб турасиз. Хона ҳароратидаги сув тўлдирилган бассейнда сузиш жуда фойдали. Сузиш пайтида тери қизиб кетмайди ва қон айланиши яхшиланади.
Веналарни нафақат ёзда, балки бутун йил давомида парваришлашга ҳаракат қилинг, варикозни ўз вақтида даволанг. Агар шиш, оёқларда оғриқ, қон томир «тўрлари» пайдо бўлса, маслаҳат олиш учун флебологга мурожаат қилинг.
- Российские клинические рекомендации по диагностике и лечению ХЗВ. Флебология, спец. выпуск май 2013
- Пайсант Ж., Сансильвестри-Морел П. и соав. Различные флавоноиды в составе МОФФ вносят вклад в его способность снижать повышенную проницаемость сосудов микроциркуляторного русла защечного мешка хомячка. Международная Ангилогия, 2008, 27, 81-85
- Сапелкин С.В. и соав. Хронические заболевания вен: функция клапанов и лейкоцитарно-эндотелиальное взаимодействие, возможности фармакотерапии. Ангиология и сосудистая хирургия. Том 23 №3/2017, 89.
- Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс.