fbpx

Ўткир ва сурункали геморрой

Геморрой - кўплаб одамлар ўз ҳаётининг турли даврларида дуч келадиган муаммо. Бу тўғри ичак ва орқа ҳожат йўли соҳасидаги томирларнинг яллиғланиши ва кенгайиши билан боғлиқ ҳолат кечишига кўра ўткир ёки сурункали бўлиши мумкин. Келинг, ушбу икки ҳолат ўртасидаги аломатлар ва фарқларни кўриб чиқамиз.

Ўткир аломатлар

Ўткир геморрой кўпинча тўсатдан бошланади ва бир қатор ўзига хос аломатлар билан бирга кечиши мумкин. Ўткир бавосилнинг асосий аломатларидан бири бу - қон кетишидир. Вена қон томирлари кенгайганда, улар шикастланишга кўпроқ мойил бўлади, бу эса ични бўшатиш вақтида қон кетишига олиб келиши мумкин.

Ўткир геморройнинг яна бир кенг тарқалган аломати бўлиб орқа ҳожат йўли соҳасидаги қичишиш ва ноқулайликдир. Бу кенгайган томирлар атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши ва қичишиши билан боғлиқ. Оғриқ ўтирганда ёки юрганда ҳам кучайиши мумкин.

Баъзи ҳолларда ташқи ва ички тугунларнинг пастга осилиб тушиши кузатилиши мумкин. Бу ични бўшатиш вақтида кучаниш пайтида юз бериши мумкин ва орқа ҳожат йўлидан гўё бирор нарса пастга тушаётганга ўхшаш ҳиссиётни бериши мумкин.

Сурункали геморрой

Ўткир геморройдан фарқли ўлароқ, сурункали бавосил аста-секин ривожланади ва нисбатан узоқроқ давом этадиган ва унча яққол бўлмаган аломатлар билан кечиши мумкин. Касалликнинг ўзига хос аломатларидан бири бўлиб доимий ноқулайлик ва тўғри ичак соҳасида оғирлик ҳисси ҳисобланади.

Қон унча кўп кетмаслиги, аммо узоқ давом этиши мумкин. Бавосилнинг ушбу шаклидан азият чекувчи одамлар ични бўшатишдан кейин ҳожатхона қоғозида ёки унитазда қон изларини кўришлари мумкин.

Сурункали геморройда, шунингдек, орқа ҳожат йўли соҳасида ҳосил бўладиган тери бурмалари кузатилиши мумкин. Бу геморроидал тугунларнинг узоқ муддат мобайнида мавжудлиги натижасида доимий яллиғланиш ва тўқималарнинг чўзилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Даволаш ва олдини олиш

Бавосил қай босқичда эканидан қатъи назар, аниқ ташҳис қўйиш ва даволаш учун шифокорга мурожаат қилиш муҳим. Умумий тавсиялар қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • тўғри овқатланиш:тола (клетчатка)га бой озиқ-овқат ич қотишининг олдини олишга ва аҳволни яхшилашга ёрдам беради.
  • жисмоний фаоллик:мунтазам равишда унча оғир бўлмаган жисмоний машқлар ичакнинг нормал ишлашига ёрдам беради.
  • оғир нарсалар кўтармаслик:бу геморроидал тугунларнинг шикастланишини олдини олишга ёрдам беради. 
  • веналар фаоллигини оширувчи дориларни қабул қилиш:геморроидал тугунларнинг ҳажмини камайтирган, қон оқимини тезлаштирган ва яллиғланишни бартараф этган ҳолда уларга бевосита таъсир қилади. Детралекс тизимли венотониги шифокорларнинг эътирофига сазовор бўлди. [1] Детралекс оғриқ, қичишиш ва қон кетиш каби бавосил аломатлари билан курашишга ёрдам беради. [3,4,5] Препаратни қандай қўллаш йўриқномада [2] батафсил тавсифланган. инструкции [2].
  • Детралексни ўзини ҳам, шунингдек бошқа дорилар ёки муолажалар билан биргаликда қўллаш мумкин. Детралекс маҳаллий воситалар билан биргаликда қўлланилса, яранинг тез битишига ва жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейинги оғриқни камайтиришга ёрдам беради. Детралекс - нафақат аломатларни даволаш, балки бавосил билан курашиш учун комплекс ечимдир.[6]
  • маҳаллий воситаларни қўллаш:кремлар ва малҳамлар аломатларни енгиллаштириши мумкин.
  • жарроҳлик аралашуви:баъзи ҳолларда (тромбоз, қон кетиш, тугунларнинг осилиб тушиши) жарроҳлик амалиёти билан даволаш талаб қилиниши мумкин.

Хулоса

Ўткир ва сурункали геморрой айнан битта касалликнинг турли шакллари бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос аломатлар ва хусусиятларга эга. Даволаниш ва юзага келиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун касалликнинг дастлабки аломатларида шифокорга мурожаат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ичак саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш ва мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилиш - бу ҳолатни муваффақиятли бошқаришнинг гаровидир.

  1. Клиник тавсиялар. Колопроктология.. — М.: ГЭОТАР- Медиа, 2015 г. — 528 с
  2. Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс
  3. Коспит М., Двойное слепое плацебо-контролируемое исследование клинической активности и безопасности Детралекса 500 мг при лечении острого геморроя. Ангиология (Angiology) 1994; 45 (6-Part 2): 566-573
  4. Мисра М. Рандомизированное клиническое исследование эффективности микронизированной флавоноидной фракции в остановки кровотечения у пациентов с геморроем, Хирургия (SURG), 2000; 87 (7): 868-872
  5. Благодарный Л. А. «Комбинированная фармакотерапия — залог успешного лечения острого и хронического геморроя». Consilium Medicum. Хирургия; 2014 (2), 70 бет.
  6. Шельгин Ю.А. Эффективность Детралекса в профилактике осложнений склерозирующей терапии геморроя // Колопроктология — 2005/-#1(11).P.16-20(in Russian)
  7. Adapted from Colak T. Akca T. Dirlik M. Kanik A. Dag A. Aydin S. Micronized 
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг