fbpx

Производство препарата Детралекс®

Ишлаб чиқариш
Детралекс® препаратини ишлаб чиқариш— бу кўплаб босқичлардан иборат, оддий бўлмаган юқори технологияли жараён. Барчаси апельсинлар— Осиё, Шимолий Америка ва Яқин Шарқда ўсувчи ўзига ҳос навли меваларни териб олишдан бошланади.
Апельсинлар терилади, қуритилади, майдаланади ҳамда фаол фармацевтик субстанцияларни олиш учун Францияга жўнатилади. Детралекс® ни ишлаб чиқариш учун фақат синчковлик билан сараланган ҳомашё ва энг янги Европа технологияларидан фойдаланилади. Детралекснинг ҳар бир таркибий қисми препарат самарадорлигига ўз хиссасини қўшади. Бундан ташқари уларнинг барчаси ўзаро бир бирини тўлдиради ва бир бирининг таъсирини кучайтиради. [1, 2].
Хомашё йиғиш
Табиий келиб
чиқишга эга
Ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи — Миср, Марокаш, Хитой ва Мексикада етилмаган апельсинларнинг териб олиниши. Бу мамлакатларнинг иқлими цитрус мевалар етиштириш учун кўпроқ мос келади. Детралекс ишлаб чиқариш учун барча турдаги апельсинлар эмас, балки уларнинг фақат ширин навлари тўғри келади.
сбор незрелых апельсинов в Египте, Марокко, Китае и Мексике
Апельсин дарахтлари гуллаб бўлганидан сўнг, гул ўрнида 5-6 дона мева хосил бўлади. Улардан фақат биттаси етилади, қолганлари эса тўкилиб кетади. Етилган мевалар сотувга чиқарилади, етилмаганларидан эса, Детралекс®нинг таъсир этувчи моддасини олишда фойдаланилади.

Етилмаган апельсинлар пўстлоғида кўп миқдорда гесперидин ва шунга ўхшаш флавоноидлар сақланади. Апельсин қанча кичик бўлса, фаол фармацевтик субстанция ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддалар шунча кўп бўлади.

Идеал ҳолатда меванинг диаметри 2,4 сантиметрдан кичик бўлиши лозим. Бир килограмм гесперидин олиш учун, ўн беш килограмм майда апельсин териш керак бўлади.

Ле Брето

Гесперидинни илк бор апельсин пўстлоғининг ички қатламидан француз кимёгари Ле Бретон 1828 йилда ажратиб олган. Гесперидинга бу ном тасодифан берилган эмас: бу ном боғларида, истеъмол қилган одамларга доимий ёшлик ҳадя этувчи сеҳрли мевалар ўсган гесперидалар ҳақидаги қадимги грек афсоналарига бориб тақалади.

Албатта, гесперидин ёрдамида доимий ёшликка эришиб бўлмайди, аммо у нормал қон айланиши имконини беради ва томирлар деворларига ижобий таъсир кўрсатади.

Териб олинган апельсинлар икки ҳафта давомида очиқ ҳавода қуритилади, йўқса мевалар сифати бузилиши мумкин. Сўнг мевалар майдаланади ва улардан бўлажак флавоноидлар ёки флавоноид фракциялари мажмуи — Детралекс®таблеткалари учун асос олинади.
Француз
фармацевтик
субстанцияси
Ўсимлик ҳомашёси Франция шимолий- ғарби, Нормандияда жойлашган «Баклэр» заводига экспорт қилинади, у ерда мевалар синчковлик билан тозаланади. Тозалаш ўз ичига қуритиш ва ножўя моддаларни бартараф этишни олади. Ундан сўнг микронизация ёрдамида флавоноид фракциялар кейинчалик Детралекс® таблеткаларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган фаол фармацевтик субстанцияларга айлантирилади.

Микронизация — бу қисмларни жуда кичик ҳажмларгача майдалаш имконини берувчи махсус технология. У препаратни меъда-ичак трактида сўрилишини яхшилашда кўмак беради [2].

Технология принципи оддий: юқори частотали товуш тезлигига яқин бўлган тезликдаги ҳаво оқими таъсирида қисмлар ҳажми икки микрондан кичик ҳажмгача кичраяди. Микронизациялашмаган вена томирлари тонусини оширувчи воситалардан фарқли равишда Детралекс® қабул қилишнинг биринчи соатиданоқ сўрилишни бошлайди. Шу билан бирга ичак деворига таъсир кўрсатиш вақти камаяди, бу эса меъда-ичак трактига нисбатан авайловчи таъсир кўрсатиш имконини беради [3, 4].

Детралекс
Халқаро сифат стандарти [5]
Сифатни бошқариш тизими Детралекс® препаратининг ишлаб чиқарилишининг барча босқичлари ва аспектларини қамраб олади ҳамда «Сервье» компаниясининг қатъий корпоратив стандартлари, GMP халқаро стандартлари талабларига тўлиқ мос келишни кафолатлайди. Сифат назорати препарат ишлаб чиқарилишининг барча босқичларида: ингредиентлар назорати босқичида, ҳар бир ишлаб чиқариш амалиёти давомида ва тайёр маҳсулот чиқарилиши босқичида амалга оширилади.
  • 1. Пайсант Ж., Сансильвестри-Морел П. ва ҳаммуаллифлар Халқаро ангиология. 2008. 27. 81–85.
  • 2. Сапелкин С. В. ва ҳаммуаллифлар. Ангиология ва қон томир жарроҳлиги. Боб 23.№ 3/2017.
  • 3. Глазкова Т. Ю., Максимкина Е. А. Поликлиника шифокори маълумотномаси. № 2. 2010.
  • 4. Барб Р., Амьель М. Детралекс® 500 мг фармакодинамикасининг ўзига хосликлари ва терапевтик самарадорлиги. Флебология. 1992. 7(2):41—44.
  • 5. «Ай Кью Ви Эй» маълумотларига кўра, веналар тонусини оширувчи, тизимли таъсирга эга бўлган (флеботроп препаратлар) ичида 2018 йил якунига кўра, жаҳон фарм бозори йиллик асносидаги пул кўринишидаги (ерво) савдо хиссаси бўйича
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг