fbpx

Веноз трофик яра

язва лодыжки

Веноз трофик яра - бу веноз қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ юзага келадиган теридаги яра. Одатда у оёқларда пайдо бўлади ва веналарда қон ҳаракатининг узоқ муддатли сусайиб ёки тўхтаб қолиши натижаси ҳисобланади. Ушбу сусайиб ёки тўхтаб қолишнинг асосий сабабларидан бири бўлиб сурункали веноз етишмовчилиги ҳисобланади.

Пайдо бўлиш сабаблари

Маълумотларга кўра, 70% ҳолларда трофик яралар оёқлар вена томирларида қон айланиши бузилганида, аниқроғи, варикоз касаллигининг ўтказиб юборилган босқичда пайдо бўлади [1]. Веналарнинг варикоз кенгайишида одатда қонни юракка йўналтирадиган клапанлар тўғри ишламай қолади, бу еса қоннинг орқага оқиб кетишига ва веналарда тиқилиб қолишга олиб келади. Ушбу ҳолат трофик яраларнинг пайдо бўлишига шароит яратади. Яралар кўпинча тўпиқдан сал юқорида, ички томонда пайдо бўлади [3].

Агар тиббий ёрдам сўраб ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилмасангиз, варикоз келтириб чиқарган қон ҳаракатининг тўхтаб қолиши ва яллиғланиш болдир ва тўпиқлар соҳасидаги тўқималар кислородни камроқ олишига ва камроқ озиқланишига олиб келади, ушбу жараён яралар пайдо бўлишига имкон беради [2].

Аломатлар

Варикозда трофик яраларнинг асосий аломатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • яра соҳасида оғриқ, ачишиш ёки қичишиш каби ёқимсиз ҳис;
  • терида секин тузаладиган жароҳат ёки яранинг пайдо бўлиши;
  • оёқларнинг шишиши, айниқса кечқурун;
  • яра соҳасида тери пигментацияси;
  • оғриқ ҳисси ва ҳаракатланишдаги чекловлар туфайли ҳаёт сифатининг ёмонлашуви.

Веноз трофик яраларнинг олдини олиш

Веноз трофик яралар пайдо бўлишининг олдини олиш оёқларнинг соғлом бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Профилактика усуллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Ўртача жисмоний машқлар ва тўғри овқатланиш билан соғлом турмуш тарзи.
  • Бир хил - ўтирган ёки тик ҳолатда узоқ вақт турмаслик.
  • Сиқиб турувчи ички кийимлар киймаслик.
  • Қон айланишини кучайтириш учун оёқларни кўтариш ва болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинни айлантириш каби оёқлар учун мунтазам машқлар.
  • Венотоник Детралекс нафақат оғриқ ва шиш, балки веноз трофик яралар билан ҳам курашишга ёрдам беради [2].

Даволаш

Даволашда комплекс ёндашувдан фойдаланилади ва қуйидаги усулларни ўз ичига олади:

  • яраларнинг тезроқ битиб кетиши ва инфекциянинг олдини олиш учун дори воситаларини маҳаллий қўллаш;
  • қон айланишини яхшилаш ва шишни камайтириш учун махсус боғич ва дренаж воситаларини боғлаб юриш;
  • қон айланишини яхшилаш ва веналарга тушадиган босимни камайтириш учун компресс муолажалари;
  • консерватив даволаш яхшиланишга олиб келмаган ҳолларда, склеротерапия ёки шикастланган томирларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш каби жарроҳлик усуллари қўлланилади.
  1. Туркин П. Ю., Родионов С. В., Сомов Н. О., Миргатия И. О. Венозные трофические язвы: современное состояние вопроса // Лечебное дело, 2018. № 1. С. 41–45.
  2. https://www.ejves.com/article/S1078-5884(05)00231-5/fulltext 
  3. https://www.phleboscience.ru/knigi/osnovy-klinicheskoy-flebologii/glava-8/ 
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг