fbpx

Энг кўп бериладиган саволлар

Саволларингиз борми? Шаклни тўлдиринг ва бизнинг мутаҳассисимиз тезкор равишда саволларингизга жавоб беради

часто задаваемые вопросы про детралекс
Савол бериш
Энг кўп бериладиган саволлар
Дорихонада менга Детралекс®ни тавсия этишди. Уни қанча вақт давомида қабул лозим?

Детралекс® ни қабул қилиш давомийлигининг аниқ муддати касаллик белгиларининг яққоллик даражаси ва касаллик динамикасига боғлиқ равишда шифокор томонидан белгиланади. [1,2,3] Вена томирлари сурункали касаллигининг (ВСК) дастлабки белгилари бўлган беморлар учун стандарт даволаниш курсининг давомийлиги ўртача 2,5-3,0 ойни ташкил этади. [1] Детралекс®хатто узоқ вақт (бир йилгача!) қабул қилинганда ҳам ижобий хавфсизлик профилига эга. [1,2,3]

 

1. ВСК ни ташҳислаш ва даволаш бўйича Россия шифокорларининг клиник тавсиялари, Флебология, мах. сон май 2013

 

1. Детралекс®. 1000 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.
2. Детралекс®. 500 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.

Веналар билан боғлиқ муаммоларда, Детралекс® ни қандай тўғри қабул қилиш керак?

Детралекс® (таблеткалар) – икки ҳил дозада ишлаб чиқарилади: 500 мг ва 1000 мг. Препаратлар таъсир этувчи модданинг миқдорига кўра фарқланади: шу билан бирга 1000 мг ли 1та таблетка, 500 мгли 2та таблетка билан бир хил таъсир кўрсатади.

 

Вена томирлари сурункали касалликларида препаратнинг тавсия этилган дозалари Детралекс® 1000 мг – суткада 1 дона таблетка [1], Детралекс® 500 мг препарати учун - суткада 2 дона таблетка (бир ёки икки марталик қабул вақтига бўлиб ичиш мумкин ). [2]

 

1. Детралекс®. 1000 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.
2. Детралекс®. 500 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.

Мен жуда кўп миқдордаги препаратларни қабул қиламан. Детралекс®ни бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкинми?

Тиббиётда қўлланилиш бўйича йўриқномага мувофиқ Детралекс® препаратининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари кузатилмаган. Аммо Детралекс® препарати бошқа дори препаратлари билан бирга қабул қилинганда бу хақида шифокорингизни хабардор этиш лозим.

Детралекс® қай тарзда таъсир кўрсатади?

Детралекс® веналар тонусини оширади, капиллярлар ўтказувчанлиги ва веноз турғунликни камайтиради ва шу орқали вена томирлари касалликларининг оғриқ, оёқлардаги оғирлик ва чарчоқ ҳисси, шишлар каби асосий белгиларини камайтиришга ёрдам беради. [1,2] Ундан ташқари, Детралекс®, комплекс таъсир этган ҳолда, муаммонинг кейинчалик ривожланишининг олдини олиш имконини беради. [3,4]

 

1. Детралекс®. 1000 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.
2. Детралекс®. 500 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.
3. Паскарелла Л. Детралексе 500 мг тўғрисида нималарни билиш муҳим: эрта босқичлардаги вена клапанлари ҳимоясидан бошлаб то вена томирларининг сурункали касалликларидаги узоқ муддатли самарагача. Замонавий фармацевтика (Current Pharmaceutical Design) 2007; 13 (4):431-444
4. Сапелкин С.В. ва ҳаммуаллиф. Вена томирларининг сурункали касалликлари: клапанлар функциялари ва лейкоцитар-эндотелиал ўзаро таъсирлар, фармакотерапия имкониятлари. Ангиология ва қон томир жарроҳлиги. Боб 23 №3/2017, 89

Детралекс® таркибида нималар сақлайди ва "микронизацияланган" сўзи нима маънони англатади?

Детралекс® ўз таркибида бешта фаол ўсимлик компонентлари, флавоноидлардан ташкил топган комплекс сақлайди. Маълум диосминдан ташқари, Детралекс® таркибига шунингдек, гесперидин, изороифолин, диосметин ва линарин киради. [1,2] Ушбу компонентлардан ҳар бири зарур: Детралекс® таркибидаги флавоноидлар синергик равишда таъсир кўрсатади, яъни бир бирининг таъсирини кучайтиради. [2] Детралекс® ни ишлаб чиқаришда ўзига ҳос технология – микронизациядан фойдаланилади, қисмларнинг майдаланиши препарат сўрилишини яхшилаш имконини беради. [3] Детралекс® қабул қилишнинг биринчи соатиданоқ таъсир кўрсата бошлайди.[4,5] Шу билан биргаликда ичак девори билан контакт вақти камаяди, бу эса МИТ га нисбатан авайловчи таъсир кўрсатиш имконини беради.[3,6]

 

1. Сапелкин С.В. ва ҳаммуаллиф. Вена томирларининг сурункали касалликлари: клапанлар функциялари ва лейкоцитар-эндотелиал ўзаро таъсирлар, фармакотерапия имкониятлари. Ангиология ва қон томир жарроҳлиги. Боб 23 №3/2017, 89
2. Пайсанат Ж. ва ҳаммуаллиф. Халқаро ангиология, 2008, 27, 81‒85
3. Гарнер Р.К. ва ҳаммуаллиф.; Фармацевтик фанлар журнали , 91,2002, 32-40
4. Барбе Р., Амиел М.. Флебология, 1992, 7 (2), 41-44
5. Благодарный Л. А. "Комбинирланган фармакотерапия – ўткир ва сурункали геморройни мувафаққиятли даволаш гарови". Consilium Medicum. Хирургия; 2014 (2), 70 бет.
6. Глазкова Т.Ю., Максимкина Е.А. Вена томирларининг сурункали касалликларида дори воситаларининг устувор танлови: провизор фикри клиницистга ёрдам. Поликлиника шифокорининг маълумотномаси , № 2, 2010, 10

Геморройда Детралекс®ни қандай тўғри қабул қилиш керак?

Ўткир геморройда тавсия этилган доза – Детралекс®1000 мг суткада 3 таблетка (1 таблеткадан эрталаб, кундузи ва кечқурун) 4 кун давомида, сўнг кейинги 3 кун давомида суткада 2 таблеткадан ( 1 таблеткадан эрталаб ва кечқурун). [1] Сурункали геморройда суткасига 1 таблетка етарли. [1]

 

1. Детралекс®. 1000 мг препаратининг тиббиётда қўлланилиши бўйича йўриқнома.

Детралекс таблеткасини синдириш мумкинми?

Детралекс® 1000 мг таблеткаси ўртасида бир марталик қабул қилиш вақтида ютишни осонлаштириш мақсадида синдириш учун мўлжалланган, лекин синдириш натижасида ҳосил бўлган бўлакларни сутканинг ҳар хил вақтларида қабул қилиш учун мўлжалланмаган синдириш чизиғига эга. Детралекс® препаратининг 500 мг таблеткалари эса бўлинмайди ва синдириш ёки чайнаш учун мўлжалланмаган.

Детралекс препаратини куннинг қайси қисмида қабул қилган маъқул?

Варикоз ёки сурункали геморройда Детралекс®1000 мг ни 1 таблеткадан, суткада 1 маҳал, эрталаб овқатланиш вақтида қабул қилиш тавсия этилади.
Ўткир геморройда - Детралекс®1000 мг суткада 3 таблетка (1 таблеткадан эрталаб, кундузи ва кечқурун) 4 кун давомида, сўнг кейинги 3 кун давомида суткада 2 таблеткадан ( 1 таблеткадан эрталаб ва кечқурун).

Детралексни бошқа маҳаллий воситалар билан бирга қўллаш мумкинми?

Вена томирларининг сурункали касалликларини даволашда комплекс ёндашув муҳим. Бу маҳаллий ва тизимли таъсир кўрсатувчи вена томирлари тонусини оширувчи воситаларни биргаликда қўллаш муҳимлиги ва мақсадга мувофиқлигини англатади. Детралекс®1000 мг ни қўллаш веналарга тизимли таъсирни таъминлайди ва вена томирларининг сурункали касалликлари бўлган беморлар ҳолатини сезиларли яхшилайди.
1. Паскарелла Л. Детралексе 500 мг тўғрисида нималарни билиш муҳим: эрта босқичлардаги вена клапанлари ҳимоясидан бошлаб то вена томирларининг сурункали касалликларидаги узоқ муддатли самарагача. Замонавий фармацевтика (Current Pharmaceutical Design) 2007; 13 (4):431-444
2. Сапелкин С.В. ва ҳаммуаллиф. Вена томирларининг сурункали касалликлари: клапанлар функциялари ва лейкоцитар-эндотелиал ўзаро таъсирлар, фармакотерапия имкониятлари. Ангиология ва қон томир жарроҳлиги. Боб 23 №3/2017, 89

ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг