Варикоз томирларини эрта босқичда даволаш

Эркакларда вена қон томирларининг варикоз кенгайиши

Веналарнинг варикоз кенгайиши аста-секин ривожланадиган касалликдир. Ва дастлабки босқичларда бу кўпчилик томонидан косметик муаммо сифатида қабул қилинади. Аммо дастлабки босқичда муаммога эътибор бермасангиз, касалликни ривожланиш босқичида тўхтатишга нисбатан, унинг асоратларини олдини олиш қийинроқ бўлади.

Варикоз ривожланишининг дастлабки аломатлари

Дастлабки босқич - одатий турмуш тарзига муайян ўзгаришлар киритиш каби, шифокорга мурожаат қилиш учун аҳамиятли сабаб.

Касалликнинг бошида қон томир «тўрлари» ва «ўргимчаклар», оёқларда бироз оғирлик пайдо бўлади. Кейин қуйидаги аломатлар қўшилади:

  • чарчоқ;
  • оғриқ;
  • шиш;
  • увушиш;
  • томир тортиши ва мушакларнинг сиқилиши;
  • терининг қичиши;
  • ачишиш.

Агар варикоз аниқланмай, унинг олдини олиш ва даволаш бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаган бўлса, у ҳолда касаллик тинимсиз ривожланади. Касалликнинг хавфи қон томирларда тромб ва трофик яралар пайдо бўлишининг юқори эҳтимолидан иборат.

Варикозни даволаш

Веналар варикозли кенгайишининг аломатларидан бирининг пайдо бўлиши – шифокорга мурожаат қилиш учун сўзсиз сабабдир. Дастлабки босқичларда патология варикозни даволовчи дори воситаларидан фойдаланган ҳолда консерватив муолажалар ёрдамида даволанади. Бунинг учун қуйидагилардан фойдаланилади:

  • антикоагулянтлар (қоннинг қуюқлигини пасайтиради ва тўқималарнинг озиқланишини яхшилайди),
  • антиагрегантлар (томирда қон ивиб қолиш хавфини камайтиради ва тўқималарнинг озиқланишини яхшилайди),
  • венотониклар (веналар янада чўзилишининг олдини олади, яллиғланиш жараёнларини ва шишни камайтиради).

Венотониклар вена деворларининг тонусини оширади ва қоннинг микроайланишни яхшилайди. Детралекс дори воситаси - бу тизимли венотоник, дастлабки аломатлардан бошлаб вена касалликларининг барча босқичларида қўлланилиши мумкин, касалликнинг кейинги ривожланишини секинлаштиради. [1,2].

детралекс 1000 мг

Даволаш пайтида оёқларни сиқиб турадиган, веналар шишиб қолишига жисмонан йўл қўймайдиган компрессион пайпоқлардан фойдаланиш муҳимдир. Енгил жисмоний машқлар ёки пиёда юриш қоннинг юракка ҳайдалишига ёрдам беради ва қон ҳаракати сусайиши каби ҳодисаларни камайтиради.

Эрта босқичда варикозга олиб келадиган сабаблар билан курашиш керак: ясси оёқлар, ортиқча вазн, гормонларни қабул қилиш, кам ҳаракат қилиш. Ушбу сабабларни бартараф этиш ва мос келадиган консерватив усулларни қўллаш орқали оёқлар соғлом ва чиройли кўринишга эга бўлади.

  1. Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс.
  2. Российские клинические рекомендации по диагностике и лечению ХЗВ. Флебология, спец. выпуск май 2013.
Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг