
ЖССТ статистик маълумотларига кўра, катта ёшли аҳолининг 30 дан 40% гача бавосирдан азият чекишади. Бавосир аломатлари – бу орқа тешик соҳасидаги ноқулайлик, оғриқ ҳисси, қичишиш, қон кетишдир. [1] Агар ушбу аломатлар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Қуйидаги бир неча маслаҳатлар уй шароитида аҳволингизни енгиллаштиришга ёрдам беради.
Геморройда оғриқни қандай қолдириш мумкин?
Уй шароитида оғриқ ҳиссини камайтириш учун кунига 3-4 марта 10 дақиқадан илиқ ванна қилиб унда ўтириш тавсия этилади. Улар яллиғланишни енгиллаштиришга ёрдам беради. Сувнинг ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмаслиги керак. Қорин бўшатилгандан кейин ванналар айниқса фойдалидир. [2]
Ич келгандан кейин нам салфеткалардан фойдаланиш тозаликни сақлашга ёрдам беради ва оғриқли жойга зарар етказмайди. Душ қабул қилиш янада самаралироқ. Спиртсиз ва таркибида мойчечак ёки алоэ вера каби табиий ўсимликлар бўлган салфеткаларни танланг.
Геморройни дори воситалари билан даволаш
Ташқи бавосирда анестетикли суртма ва мойлар, ички бавосирда - проктолог томонидан тайинланган шамдорилар қўлланилади. Бириктирувчи воситалар зарарланган жойни қичишишдан ҳимоя қилади, яллиғланишни енгиллаштиради, ачишишни бостиради [3]. Ҳимоя воситалари: терида тўсиқ ҳосил қилади ва яллиғланишни камайтиради.
Детралекс каби венотоник дори воситалари муолажани тўлдириши мумкин. Дори воситаси ичкаридан аломатлар сабабига таъсир қилади: қон томирлари деворларининг тонусини оширади, қон қочишини меъёрига келтиришга ёрдам беради ва оғриқ, ноқулайлик ва қон кетиш билан курашади [4, 5].
Детралекс венотониги бавосирнинг сурункали ҳамда ўткир шаклларида қўлланилади. У оғриқ, қичишиш ва қон кетиш билан курашишга ёрдам бериб, вена деворларининг тонусини яхшилайди [4].
Геморрой - бу кенг қамровли ёндашувни талаб қиладиган касаллик. Агар аломатлар эрта босқичда эътиборсиз қолдирилмаса ва шифокорга мурожаат қилинса, касалликни даволашда тез натижага эришиш ва асоратлардан қутулишингиз мумкин.
- Mounsey A. L., Halladay J., Sadiq T. S. Hemorrhoids. Am Fam Physician. — 2011;84(2): 204-210.
- Bach H. H. 4th, Wang N., Eberhardt J. M. Common anorectal disorders for the intensive care physician. J Intensive Care Med. — 2014;29(6): 334–341. doi:10.1177/0885066613485347.
- Sandler R. S., Peery A. F. Rethinking What We Know About Hemorrhoids // Clin Gastroenterol Hepatol. — 2019. — 17(1). — P. 8–15. doi:10.1016/j.cgh.2018.03.020.
- Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс.
- Геморрой. Клинические рекомендации МЗ РФ. — 2020. — КР178/1. cr.rosminzdrav.ru (дата доступа: 30.03.2021).