
Бавосир - бу уялиш ва ноқулайлик туғдирадиган нозик касаллик. Муаммога бир ёқлама муносабат беморларнинг ўтказиб юборилган босқичда тиббий ёрдам сўрашига олиб келади. Касалликдан аёллар ҳам, эркаклар ҳам азият чекиши мумкин. Аломатларни, ташхис қўйиш ва даволаш усулларини кўриб чиқамиз.
Геморрой бу нима?
Бу ичак пастки қисмидаги венанинг варикоз кенгайишидир. Жойлашувига қараб мутахассислар бавосирни 2 турга ажратадилар: ташқи ва ички. Бавосир сурункали жараён сифатида асоратларсиз ёки ўткир хуружлар билан кечиши мумкин.
Сабаблари ва клиник кўринишлари
Касалликнинг ривожланишига ирсият, ҳаракатсиз турмуш тарзи, ортиқча вазн, ич қотиши, кўп миқдорда ёғли, қовурилган овқатлар истеъмол қилиш, оғирлик кўтариш, ҳомиладорлик каби омиллар сабаб бўлади. [1]

Орқа тешик соҳасидаги оғриқ - ўткир бавосирнинг асосий аломатидир. Оғриқ, одатда, геморроид томирларнинг тромбози билан боғлиқ. Сурункали бавосил тугунлардан вақти-вақти билан қон кетиши ва уларнинг пастга тушиши билан тавсифланади. Сурункали жараённинг белгилари бўлиб орқа тешик соҳасидаги оғриқ, қичишиш бўлиши мумкин.
Касалликнинг дастлабки босқичларида тиббий ёрдам сўраб шифокорга мурожаат қилиш ва турмуш тарзини ўзгартириш аҳволнинг ёмонлашуви ва қон кетиши туфайли анемия, тромбозлар ва тугунларнинг пастга тушиши каби асоратларни олдини олишга ёрдам беради.
Сўнгги йиллардаги статистик маълумотларга кўра, касаллик жуда тез ёшармоқда. Ва ҳозирда шифокорлар бавосирни офис касалликлари дея номланувчи тоифага киритишади. [2]
Геморройни ташхислаш
Беморни текшириш режаси бир неча босқичларни ўз ичига олади. Биринчи босқичда шифокор шикоятларни тинглайди, анамнезни тўплайди, ирсий мойилликни ўрганади (яқин қариндошларда варикоз ва бавосир ҳолатлари ва бошқалар). Кейин у кўрикдан ўтказади ва тўғри ичакни бармоқлар билан текширади. Қон таҳлили камқонлик ва унинг даражасини аниқлашга имкон беради. Баъзи ҳолларда ректороманоскопия (эндоскопик текширув) талаб қилиниши мумкин.
Геморройни даволаш
Даволаш режаси консерватив ҳамда жарроҳлик усулларини ўз ичига олиши мумкин. Ўткир шаклида ва сурункали жараённинг зўрайишида консерватив даво буюрилади. У дори-дармонлар буюриш ва ич келишини меъёрига келтиришни ўз ичига олади.
Ўткир бавосирда веналар тонусини ошириш ва яллиғланишни камайтириш, яъни муаммога ичкаридан таъсир қилиш қилиш муҳимдир. Детралекс таблеткалари бавосир ва венада қон ҳаракати сусайиши аломатларини камайтиради [3].. Таблетки Детралекс снижают проявление симптомов геморроя и венозного застоя [3].

Консерватив муолажалар самарасиз бўлганда, беморга нисбатан инфрақизил фотокоагуляция, склеромуолажа, трансанал дезартеризация, латексли лигирлаш каби каминвазив усуллар қўлланилади. Жиддий ташқи бавосирда геморроэктомия - тугунларни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш амалга оширилади.
Профилактика
Профилактик чоралар бавосир ва сурункали шаклнинг зўрайишини олдини олишга имкон беради. Бириктирувчи тўқималарга бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш ва етарли миқдордаги сув ичак фаолиятини нормаллаштиришга ёрдам беради. Спиртли ичимликлар, туз, аччиқ овқатларни истеъмол қилишни чеклаш, овқатланишда бириктирувчи тўқималарга бой маҳсулотлар миқдорини ошириш тавсия этилади.
Жисмоний фаолликни сақлаб туриш: спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, бадан тарбия қилиш жуда муҳим. Аёллар учун Кегель машқлари фойдалидир. Ўтирган ҳолда ишлаганда юмшоқ креслони қаттиқроғи ёки ярим қаттиғи билан алмаштиринг. Оғирлик кўтаришдан бош тортган маъқул, бу ҳожатхонада кучаниш билан баравар.
Асоратларни олдини олиш учун дастлабки босқичларда проктологга ташриф буюриш керак. У текширув ўтказади ва тегишли даво муолажаларини буюради.
- Ссылка: Haas P. A., Fox T. A. Jr, Haas G. P. The pathogenesis of hemorrhoids. Dis Colon Rectum, 1984. — 27(7):442.
- Ссылка: Данилов А. Б., Курганова Ю. М. Офисный синдром // РМЖ, 2011. — № 30. С. 1902–1908.
- Ссылка: Министерство здравоохранения РФ. Клинические рекомендации. Геморрой. ID:КР178/1. 2020. cr.rosminzdrav.ru (дата доступа: 11.01.2021).