Геморройда Детралексни қандай тўғри қабул қилиш керак?

прием таблеток

Одамлар қадим замонлардан бери бавосирдан азият чекишган ва узоқ вақт давомида уни даволашнинг самарали усулларини топишга уринишлар бўлган. Интернетда бавосирни халқ табобати воситалари билан даволашни тавсифловчи кўплаб мақолаларни топишингиз мумкин, аммо бу хавфли касаллик эканлигини ёдда тутиш керак. Уни даволаш қатъий равишда мутахассис - шифокор проктолог назорати остида ўтказилиши керак. Фақат у касалликнинг турини, босқичини аниқ белгилаши ва малакали даво муолажаларини буюриши мумкин.

Замонавий воситаларни маҳаллий ва тизимли таъсирга эга дори воситаларига ажратиш мумкин. Ташқи қўлланиладиган дори воситаларига мойлар ва суртмалар киради. Улар геморроидал тугунлар ташқарида жойлашганда қўлланилади, патологик элементлар ичак ичида жойлашганда - шамдори қўлланилади.

Клиник тадқиқотлар маҳаллий дори воситалари фақат бавосир аломатларига барҳам бериб, минимал таъсирга эга эканлигини исботлади. Муаммони йўқ қилиш учун кенг қамровли ёндашув зарур. Маҳаллий воситаларни тизимли венотониклар билан бирга қабул қилиш керак. [1]

Геморройда Детралексни фойдаланиш

Венотоник дори воситалари геморроидал тугунлар ўлчамини камайтирган, қон оқимини тезлаштирган ва яллиғланишга барҳам берган ҳолда уларга бевосита таъсир қилади. Детралекс тизимли венотониги шифокорларнинг эътирофига сазовор бўлди. [1] Детралекс оғриқ, қичишиш, қон кетиши каби бавосир аломатларига қарши курашишга ёрдам беради. [3,4,5]

Геморройнинг ўткир шаклида Детралекс 1000 мг 1 таблеткани кунига 3 маҳал 4 кун давомида, кейин эрталаб ва кечқурун 1 таблеткадан 2 кун давомида қабул қилиш тавсия этилади. [2]

схема таблеток острый геморрой

Геморройнинг сурункали шаклида Детралекс 1000 мг бутун даволаш курси давомида кунига 1 таблеткадан буюрилади [2], унинг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

схема лечения при хроническом геморрое

Ҳар бир бемор учун муолажа шифокор томонидан алоҳида танланади. Дори-дармонлар билан даволашдан ташқари, беморлар ич келишини меъёрга келтириш мақсадида овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқишлари, гигиена қоидаларига риоя қилишлари, кўп вақтини ўтирган ҳолда ўтказадиган турмуш тарзини нисбатан фаолроғига алмаштиришлари керак.

1. Клиник тавсиялар. Колопроктология.. — М.: ГЭОТАР- Медиа, 2015 г. — 528 с

2. Инструкция по медицинскому применению препарата Детралекс

3. Коспит М., Двойное слепое плацебо-контролируемое исследование клинической активности и безопасности Детралекса 500 мг при лечении острого геморроя. Ангиология (Angiology) 1994; 45 (6-Part 2): 566-573

4. Мисра М. Рандомизированное клиническое исследование эффективности микронизированной флавоноидной фракции в остановки кровотечения у пациентов с геморроем, Хирургия (SURG), 2000; 87 (7): 868-872

5. Благодарный Л. А. "Комбинирланган фармакотерапия – ўткир ва сурункали геморройни мувафаққиятли даволаш гарови". Consilium Medicum. Хирургия; 2014 (2), 70 бет.

Яна ўқинг
ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР МАВЖУД. ҚЎЛЛАШДАН АВВАЛ МУТАҲАССИС БИЛАН МАСЛАҲАТЛАШИНГ
Бизга савол беринг

    Исмингиз
    E-MAIL манзилингиз
    Саволингизни ёзинг