Ҳар доим ҳам оёқлардаги оғирлик ҳисси — бу шунчаки чарчоқ эмас. Оёқлардаги оғриқ, оғирлик ҳислари ва шишлар вена томирлари касалликлари ривожланаётганлигидан дарак бериши мумкин.Ушбу муаммонинг юзага келиш хавфини қисқа сўровнома ёрдамида бир нечта оддий қадамлар орқали аниқлаш мумкин.
Флебоскор (Phleboscore) Тести — вена томирлари касалликлари ривожланишининг эҳтимолий хавфини баҳолаш услуби. Тест ёрдамида сиз профилактика бўйича чораларни ўз вақтида кўришингиз ва эҳтимолий асоратларни олдини олишингиз мумкин.